Москвада Россия терма жамоасининг тожикистонлик мураббийи ҳибсга олинди
Спорт
−
08 Июль
14602Эркин кураш бўйича Россия ёшлар жамоасининг тожикистонлик мураббийи Алишер Исматзода терроризм иши бўйича ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Tsargrad.tv” хабар берди.
Манбага кўра, Россия Тергов қўмитаси Исматзодани террорчилик фаолиятига кўмаклашганликда айбламоқда. Москванинг Шчербинский туман суди эркин кураш бўйича Россия ёшлар терма жамоаси мураббийига нисбатан 28 августга қадар ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади.
Мамлакатдаги ОАВ Исматзоданинг ҳибсга олиниши Доғистондаги терактлар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Алишер Исматзода Москвадаги 76-сонли спорт мактабида ишлаётганди. У Россия ёшлар терма жамоаси ва эркин кураш бўйича Москва ёшлар терма жамоасига устозлик қилган. Шунингдек, қўлга олинган шахс машҳур эълонлар сайтида спорт жиҳозларини сотган. Унинг BMW 740 ва Range Rover Evoque Land Rover автомобиллари мавжудлиги аниқланган.