Москвада мигрантларга сотувчи бўлиб ишлаш тақиқланади
Олам
−
18 Сентябрь
3530Россиянинг Москва вилоятида 2025 йилнинг январидан бошлаб хорижликларнинг спорт, маданият, ҳордиқ чиқариш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида патент бўйича ишлаши тақиқланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, режалаштирилган ўзгаришлар губернатор Андрей Воробёвнинг шаҳар туманлари раҳбарлари билан учрашувида муҳокама қилинган. Вилоят ҳукумати раисининг ўринбосари Наталья Масленкинанинг айтишича, уч йил ичида мигрантларнинг савдо соҳасида ишлаётганидан шикоятлар сезиларли даражада ошган.
Унинг сўзларига кўра, тақиқ жорий қилинганидан кейин алмаштириладиган патент эгалари сони 5,6 минг кишини ташкил қилади.
“Биз патентлар устида ишлашни тўлиқ тақиқлаган 22 та ҳудудга қўшилишни истаймиз. Бундан ташқари, мен стационар бўлмаган савдо объектларида, ижтимоий соҳаларда: спорт, иш, дам олиш, шунингдек, соғлиқни сақлаш, ижтимоий хизматлар ва таълим соҳасида, кўча таомлари соҳасида патент бўйича мигрантларнинг ишини чеклашни таклиф қилмоқчиман. Бу ерда тилни сифатли билиш энг муҳими, чунки бу аҳоли билан ишлашни англатади. Қолаверса, бу чора юзага келиши мумкин бўлган можароларни минималлаштиришга ёрдам беради”, дейди у.
Маълум қилинишича, ҳар бир чет эл фуқароси Россияда ишлаш учун махсус патент олиши керак. Унинг йўқлиги учун мигрант ҳам, уни ишлатган ташкилот ҳам жавобгар бўлади. Қоидабузарлик учун чет эл фуқароси 45-50 минг рубль, юридик шахс 800 минг рублдан 1 миллион рублгача жаримага тортилади ёки 14 кундан 90 кунгача бўлган муддатга фаолияти тўхтатилади.
LiveБарчаси