Москвада Ҳабиб ва Конор жанги ўтказилиши мумкин
Спорт
−
23 Сентябрь 2019
11790Fight Nights Global промоушен компанияси раҳбари Комил Гаджиев келаси йилнинг кузида Ҳабиб ҳамда Макгрегор Москвада жанг қилиши мумкинлигини маълум қилди.
"Ҳабиб “Лужники”да Конорга қарши жанг қилиши мумкин. Менимча стадион юз фоиз тўлади. Бундай жангларни ҳаво илиқ бўлган вақтда ўтказган маъқул. Масалан, куз фаслида. Хабиб Конорга қарши жангдан аввал Фергюсон билан тўқнаш келиши лозим. Шундан сўнг ҳамма интизорлик билан кутаётган 30-жангини Москвада Макгрегорга қарши ўтказса бўлади”, деди Комил.
Эслатиб ўтамиз, Конор ўтган йили россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедовга қарши ўтказган сўнгги жангида имкониятни бой бериб қўйган эди. Жанг сўнггида иккала спортчининг жамоаси ўртасида муштлашув келиб чиққан эди. Натижада Макгрегор ва Нурмуҳамедов узоқ муддатга дисквалификация қилинган эди. Шундан кейин ирландиялик спортчи октагонга бошқа чиқмади.
LiveБарчаси