Монополияга қарши қўмита Тошкентда совуқ сув нархининг оширилишига изоҳ берди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ижтимоий тармоқларда пойтахт Тошкент шаҳрида совуқ сув учун тўловларнинг оширилган нархларда қабул қилиниши бўйича тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Қайд этилишича, тижорат банклари ва почта алоқа бўлинмалари ичимлик суви ва канализация хизматлари учун тўловларни оширилган нархларда қабул қилишни зудлик билан тўхтатиш ҳамда янги нархларни 10 майдан қўллаш тўғрисида Қўмита томонидан огоҳлантирилган.

“Сувсоз” ДУК томонидан янги нархлар белгиланган муддатлардан бошлаб қўлланилиши ва бугунги кунга қадар оширилган нархларда олинган тўловлар истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиниши мажбурияти яна бир бор тасдиқланди”, дейилади хабарда.

Тўловларнинг 10 майга қадар оширилган нархларда қабул қилиниши ҳолатлари кузатилган тақдирда Қўмитанинг (71) 241-58-64 рақами ёки ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали боғланишингиз сўралади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 апрель куни ҳоким қарори билан Тошкентда совуқ сув таъминотига қўшимча махсус устаманинг сақлаб қолиниши ҳақида хабар берган эдик. Қарор 24 апрелдан кучга кириши керак эди. “Сувсоз” ДУК эса совуқ сув таъминоти учун тўлов оширилганини 25 апрель куни эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

совуқ сув Сувсоз Монополияга қарши қўмита

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг