Хоразмда совуқ сув ва канализация учун тўловлар оширилади
Жамият
−
31 Май
427716 июндан Хоразм вилоятида совуқ сув ва канализация хизматлари тарифлари оширилади. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” хабар берди.
Маълум қилинишича, аҳоли учун бир кубометр сув нархи 3500 сўмгача, тадбиркорлик субъектлари учун эса 8000 сўмгача кўтарилади.
Бир кубометр учун совуқ сув учун янги тарифлар (ҚҚСсиз):
- аҳоли учун – 3500 сўм;
- бюджет ташкилотлари учун – 8 000 сўм;
- бошқа истеъмолчилар учун – 8 000 сўм.
Бир куб метр учун канализация хизматлари учун тарифлар (ҚҚСсиз):
- аҳоли учун – 1700 сўм;
- бюджет ташкилотлари учун – 2800 сўм;
- бошқа истеъмолчилар учун – 2800 сўм.
Билдирилишича, кейинги беш йилда Хоразм вилоятида марказлаштирилган сув таъминоти билан қамров даражаси 52,1 фоиздан 90,4 фоизга ошган. Жорий йил охирига келиб бу кўрсаткич 91,2 фоизни ташкил этади.
“Халқимизга ичимлик суви етказиб бериш ва оқова сув хизмати кўрсатишни яхшилаш бўйича қилинаётган ишлар қаторида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 майдаги №383-сон, 2020 йил 14 апрелдаги №221-сон қарорларига асосан Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 150 млн АҚШ доллари қийматида имтиёзли кредит маблағларини жалб қилиш эвазига вилоят аҳолисини ичимлик суви билан таъминловчи қуввати 200 минг м3 ли асосий Питнак ичимлик суви тозалаш иншоотини реконструкция қилиш ва қувватини 400 минг м3 га етказиш (30 млн доллар), ичимлик суви манбасидан узоқ масофада бўлган Гурлан, Янгибозор, Шовот туманларини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Гурлан туманида қуввати 50 минг м3 лик янги ичимлик суви тозалаш иншоотини қуриш; Урганч, Хива Питнак канализация тизимларини реконструкция қилиш ва янгидан қуриш, Гурлан туманида канализация тизимларини барпо қилиш режалаштирилганлигини таъкидлаш жоиз. Бундан ташқари иш ҳақи, электр-энергия, солиқ тўловлари, хорижий кредитлар тўлови амалга оширилган бўлиб, жорий ва капитал таъмирлаш, тизимни модернизация қилиш ишларида ҳам сарф-харажатлар талаб этилади", дейилади хабарда.