“Мона Лиза яна иш бошлади”. Лувр очилди

Маданият-санъат

image

Қарийб тўрт ойлик карантиндан сўнг, дунёдаги энг йирик санъат музейларидан бири –Лувр ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда бугун, 6 июль куни музей Матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Биз Лувр музейи 2020 йил 6 июлда қайта очилганини эълон қилишдан мамнунмиз", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, музейга ташриф буюрувчилар залларнинг қарийб 70 фоизини айланишлари мумкин бўлади. Гарчи музей янги ташриф буюрувчиларни кутаётган бўлса-да, улар санитария хавфсизлиги талабларига риоя этишлари мажбурийдир. Эндиликда музейга кириш учун купонларни олдиндан бронь қилиш шарт этиб қўйилди.

Бундан ташқари, музейга ташриф буюрувчиларнинг барчаси тиббий ниқобда ва масофани сақлаган ҳолда бўлишлари шарт.

Музей директори Жан-Люк Мартинез "бу йил ўтган ёзда ташриф буюрганларнинг камида 20-30 фоизини" кутишини айтди.

Анъанага кўра, Луврга келувчилар оқимининг 75 фоизини чет эллик сайёҳлар ташкил этади. 2019 йилда Луврга 9,6 миллион киши ташриф буюрган.

Аввалроқ, жорий йилнинг 17 январь куни Париждаги Лувр музейи пенсия ислоҳотига қарши намойишчилар кириш йўлини тўсиб қўйганлиги сабаб ёпилгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, қайта очилган музей коронавирус хавфи туфайли 1 март куни яна қайта ёпилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лувр

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг