“Мона Лиза иш ташлади”. Лувр ёпилди
Олам
−
17 Январь 2020
5859Бугун, 17 январь куни Париждаги Лувр музейи пенсия ислоҳотига қарши намойишчилар кириш йўлини тўсиб қўганлиги сабаб ёпиб қўйилди. Бу ҳақда Франция ОАВ хабар бермоқда.
Музейнинг кириш қисмида ўнлаб одамлар тўпланди, улар орасида Лувр ходимлари ҳам бор. Улардан баъзилари: “Мона Лиза иш ташламоқда, Леонардо иш ташламоқда”, шиорлари билан чиқишган.
“Намойишчилар Франция ҳукуматидан пенсия ислоҳотидан воз кечишни талаб қилишмоқда”, дейилади хабарда.
Францияда ушбу намойишлар декабрь ойининг бошидан бошланган эди.
Пенсия ислоҳотининг энг мунозарали жиҳати Францияда пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшгача ошириш таклиф қилинаётганидир. Сўнгги вақтлардаги энг йириги деб ҳисобланаётган бу намойиш Макроннинг универсал пенсия тизими бўйича таклифига қўшилмаган касаба-уюшмалари билан келишилган ҳолда ташкиллаштирилган.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь