Молия институтига ҳам янги ректор тайинланди

Жамият 6164
image

Тошкент ахборот технологиялари университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган Тўлқин Тешабоев Тошкент молия институти ректори этиб тайинланган. Бу ҳақда ТАТУ ахборот хизмати хабар берди.

Тўлқин Тешабоев 2012-2014 йилларда Тошкент ахборот технологиялари университети ўқув ишлари бўйича биринчи проректори, 2014-2016 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раис ўринбосари бўлган. 2016 йилдан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори сифатида ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, жорий йилнинг июнь ойида Моиля институти ректори Улуғбек Азизов бошқа ишга ўтгани учун бу лавозимдан озод қилинганди. Унинг вазифасини бажариш вақтинча институт проректори Султонали Умаралиевич Меҳмоновга топширилганди.

Аввалроқ, Сарвар Бобохўжаев Тошкент ахборот технологиялари университети ректори лавозимига тайинлангани хабар берилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 138
Рейтинг: 2.9
t
×