ТАТУга янги ректор тайинланди
Ўзбекистон
−
09 Октябрь 2020 12734 1 дақиқа
Сарвар Нажимович Бабахўжаев Тошкент давлат ахборот технологиялари университети ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда университетнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.
Сарвар Бабахўжаев бугунгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритаётган эди.
ТАТУ ректори лавозимида фаолият юритиб келаётган Тўлқин Закирович Тешабаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь