ДХХ ТАТУ Самарқанд филиали бўлим бошлиғини қўлга олди
Жамият
−
27 Май 2021
14180Самарқандда икки нафар фуқарога Қозоғистондаги институтлардан бирида ўқиётганлиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб бермоқчи бўлган фирибгар ва унинг шериги – ТАТУ Самарқанд филиали бўлим бошлиғи қўлга тушди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Каттақўрғон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Т. танишлари орқали фуқаро Ш.нинг укаси ва жиянига Қозоғистондаги институтларнинг бирида 2020 йилнинг сентябрь ойидан ўқиётганлиги тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 4 200 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Шундан сўнг унинг кўрсатувларига асосан тадбир давом эттирилганда, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиалида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи М. фуқаро Б.Т.дан 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.
LiveБарчаси