ТАТУга янги ректор тайинланди

Local

image

Сарвар Нажимович Бабахўжаев Тошкент давлат ахборот технологиялари университети ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда университетнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

Сарвар Бабахўжаев бугунгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритаётган эди.

ТАТУ ректори лавозимида фаолият юритиб келаётган Тўлқин Закирович Тешабаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.


Rate Count

162

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic