Молия институтига янги ректор тайинланди

Жамият 7034
image

Султонали Умаралиевич Меҳмонов Тошкент Молия институти ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Молия институти расмий сайтида келтирилган маълумотларга кўра, у бугунгача проректор лавозимида ишлаб келаётган эди.

Султонали Меҳмонов 1974 йилда туғилган. Маълумоти олий, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Меҳмонов 1996-2006 йилларда Тошкент давлат аграр университетида ректор ёрдамчиси, кафедра ассистенти, доценти, бош хисобчи, факультет декани ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 2006-2017 йилларда Тошкент молия институтида кафедра доценти, кафедра мудири лавозимларида фаолият кўрсатган.

У 2017-2018 йилларда И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали директори ўринбосари (ўриндошлик асосида Тошкент молия институти кафедра профессори) лавозимида фаолият кўрсатган, 2018-2019 йилларда Тошкент молия институти кафедра профессори лавозимида ишлаган.

2019 йил октябридан буён Тошкент молия институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Молия институтининг собиқ раҳбари Улуғбек Азизов бошқа ишга ўтказилгани айтилмоқда. Аммо у тафсилотлари ҳозирча номаълум.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 186
Рейтинг: 3.1
t
×