Молдовада НАТО мамлакатлари иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди
Олам
−
05 Август
2724Молдовада АҚШ ва Руминия ҳарбий хизматчилари иштирокида “Олов қалқони – 2024” ҳарбий машқлари бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Машғулотлардан кўзланган мақсад – иштирокчи қўшинларнинг тезкор имкониятларини ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорлигини ошириш. Машғулотларга миллий армиямизнинг ҳарбий-техник бўлинмалари ва артиллерия тизимлари жалб этилади”, дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, яқин кунларда Молдова йўллари бўйлаб ҳарбий техника ҳаракати ташкил этилади, бу муносабат билан Мудофаа вазирлиги аҳолидан хотиржамликни сақлашни ва расмий манбалардан маълумот олишни сўраган.
Маълумот учун, Молдова Президенти Майя Санду ва Бош вазир Дорин Речан Россиядан ҳарбий таҳдид борлигини айтиб, НАТО билан ҳамкорликни фаоллаштириш тарафдори эканини таъкидлаб келмоқда. Мамлакатда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Руминия ҳарбий хизматчилари иштирокида тез-тез машғулотлар ўтказила бошланди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Арманистон ва АҚШ “Eagle Partner 2024” қўшма ҳарбий машғулотларини ўтказганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь