Арманистон ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Олам

image

Арманистон ва АҚШ кеча, 15 июль куни “Eagle Partner 2024” қўшма ҳарбий машғулотларини бошлади. Бу ҳақда Арманистон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, АҚШ армиясининг Европа ва Африкадаги аъзолари ҳамда Канзас миллий гвардияси иштирокидаги қўшма машғулотлар Арманистонда 24 июлгача давом этади.

Машғулотларда тинчликпарварлик вазифаларини бажариш чоғида низолашаётган томонлар ўртасидаги муносабатларни барқарорлаштириш муаммоларини ҳал қилишга асосий эътибор қаратилади.

Таъкидланишича, машғулотлардан тинчликпарвар операциялар доирасида халқаро тинчликпарвар миссияларда иштирок этувчи бўлинмаларнинг мувофиқлаштириш даражасини ошириш, бошқарув ва тактик алоқа соҳасида илғор тажриба алмашиш, шунингдек, арман бўлинмаларининг жанговар тайёргарлигини ошириш мақсад қилинган.

“Тинчликпарварлик миссияларига тайёргарлик кўриш доирасида халқаро тинчликпарвар операцияларга тайёргарлик кўраётган бўлинмалар ҳамкор мамлакатларда ўтказиладиган шу каби қўшма ҳарбий машғулотлар ва ўқув машғулотларида мунтазам иштирок этади”, дейилади вазирлик баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Арманистон Eagle Partner 2024

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг