Молдова Путинни қора рўйхатга киритди
Олам
−
28 Апрель 2023
6495Молдова Бош вазири Дорин Речан мамлакатга кириши тақиқланган россияликлар рўйхати тасдиқланганини маълум қилди. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу рўйхатга Россия Президенти Владимир Путин, шунингдек, Украинага нисбатан босқинни тарғиб қилувчи ва уни қўллаб-қувватловчи мамлакат расмийлари ва санъаткорлари киритилган. Бундан ташқари, унда ўтган йилнинг октябрь ойида Молдова ички ишларига аралашгани учун АҚШ санкциялари остида қолган бизнесмен Игор Чайки ва Филипп Киркоровнинг исмлари ҳам қайд этилган.
“Бу оммавий рўйхат эмас, бизнинг тегишли органларимизда бу бор. Рўйхатга киритилганлар мамлакатга кириш тақиқланганлигини билиб олишади. Владимир Путин ҳам ушбу рўйхатга киритилган”, деган Дорин Речан TV8 телеканалига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг октябрь ойида Молдова мамлакат ҳудудига Украинага учирилган ракеталардан бирининг парчаси тушиши билан боғлиқ ҳолат бўйича Россия дипломатини персона нон грата деб эълон қилганди. Бунга жавобан Россия ҳам молдовалик дипломатни мамлакат ҳудудидан чиқариб юборган.
LiveБарчаси