Молдова Президенти Бош вазир лавозимига ҳам аёл номзодини кўрсатди

Олам 2487
image

Молдова Президенти Майя Санду собиқ Молия вазири Наталья Гаврилица номзодини мамлакат Бош вазири лавозимига илгари сурди. Бу ҳақда "Sputnik Молдова" хабар берди. 

"Мен Наталья Гаврилица номзодини Бош вазир лавозимига кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилдим. У мен ишонган профессионал одам", деган давлат раҳбари. 

Шунингдек, у Гаврилицага Ҳукумат гуруҳини тузишни ва иқтисодий ривожланиш ва Ҳукумат институтларини коррупциядан тозалашга асосланган Вазирлар Маҳкамаси дастурини тайёрлашни буюрган. 

Маълумот ўрнида, Молдованинг собиқ Бош вазири Ион Кику 2020 йил декабрь ойи охирида ўзи ва Ҳукумати истеъфога чиққанини эълон қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Молдованинг сайланган Президенти Майя Санду ўтган йили 24 декабрь куни қасамёд қилиб, Республика раҳбари сифатида иш бошлаганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 46
Рейтинг: 2.8
t
×