Молдова Бош вазири истеъфога чиқди

Олам

image

Молдова Бош вазири Ион Кику ўзи ва Ҳукумати истеъфога чиққанини эълон қилди. У жорий йилнинг 31 декабригача вазифасини бажариб туради. Аммо янги Ҳукумат тасдиқлангунча ишламайди. Бу ҳақда Кику ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида маълум қилган. 

Қайд этилишича, Бош вазир 23 декабрь куни Ҳукумат истеъфосини эълон қилган.

Кику 2019 йилнинг 14 ноябридан Бош вазир лавозимида ишлаб келган. 

Молдова қонунчилигига кўра, Ҳукумат янги номзодлар тайинлангунга қадар ўз вазифасини бажариши мумкин. Бироқ, Кику нафақага чиққанини эълон қилган. 

У Молдова Президенти Майя Санду билан учрашиб, унга ўз қарори тўғрисида хабар берган. Кику билан биргаликда яна учта вазир, Соғлиқни сақлаш вазири, Молия вазири ва Иқтисодиёт вазири Ҳукуматни тарк этади.

Таъкидланишича, яқин кунларда Молдова Президенти Майя Санду мамлакатга вақтинчалик Бош вазир тайинлайди.

Эслатиб ўтамиз, Молдованинг сайланган Президенти Майя Санду кеча, 24 декабрь куни қасамёд қилди ва Республика раҳбари сифатида иш бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Молдова Ион Кику

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made