Молдова Ўзбекистоннинг қўшнилари учун виза тартибини жорий этмоқчи
World
−
10 November 2025 8006 1 minute
Молдова ҳукумати 1992 йил 9 октябрда Бишкекда имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари фуқароларининг мамлакатга визасиз кириши тўғрисидаги битимни бекор қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “NewsMaker” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Молдова Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган қарор лойиҳаси жорий йилнинг 12 ноябрь куни ҳукумат йиғилишида кўриб чиқилади. Агар ҳужжат маъқулланса, у парламентга тақдим этилади.
Вазирлик маълумотига кўра, виза тартиби фақат Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларига нисбатан жорий этилади, чунки Молдова бу давлатлар билан фуқароларнинг ҳаракатланишини тартибга солувчи алоҳида икки томонлама келишувларга эга эмас.
QALAMPIR.UZ Ўзбекистон билан боғлиқ вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Ташқи ишлар вазирлги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов билан боғланди. Унинг билдиришича, Молдова ўзбекистонликлар учун виза тартибини жорий этишни режалаштирмаяпти.
Ушбу қадам Молдованинг Европа Иттифоқи билан яқинлашишига ва миграция ҳамда виза сиёсатини ЕИ талаблари билан мослаштиришга ҳаракат сифатида баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Черногория ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August