МОҚ раисига янги вице-президент тайинланмоқда

Спорт 4211
image

Ўзбекистон Таэквандо WTF Ассоциацияси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шерзод Тошматов Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти лавозимига тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди. 

Тайинлов бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг навбатдаги Ассамблеясида эълон қилинади. Йиғилиш Бош котиб Ойбек Қосимов томонидан ўтказилиши кутилмоқда. 

Айни вақтда МОҚ Президентининг уч нафар вице-президенти бор. Улар: 

•    Салим Абдувалиев, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси;
•    Азиз Комилов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси;
•    Сакен Пўлатов, Ўзбекистон бокс федерациси раисининг биринчи ўринбосари.

Маълумот ўрнида, Шерзод Тошматов 2014-2019 йилларда Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти лавозимида ишлаган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 3
t
×