Ханчжоу-2022. Атлетлар шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилди (видео)
Спорт
−
22 Сентябрь 2023
3593Хабарингиз бор Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 23 сентябрь-8 октябрь кунлари ХIХ ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада катта таркиб билан қатнашаётган Ўзбекистон спорт делегацияси бугун, 22 сентябрь куни навбатдаги расмий тадбир – иштирокчи мамлакатларнинг байроқларини кўтариш маросимида иштирок этди.
Ўйинлар дастуридан расмий маросимлардан бири сифатида ўрин олган ушбу тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, Ўзбекистон МОҚ раиси ўринбосарлари Сакен Пўлатов ва Шерзод Тошматов, Ташкилий қўмита вакиллари ҳамда спортчилар иштирок этди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси садоси остида мамлакат байроғи кўтарилди.
Маълумот учун, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига Ўзбекистон ўз тарихидаги энг катта делегация билан иштирок этмоқда. Жами 350 дан зиёд ўзбекистонлик спортчи медаллар учун курашиши кутилмоқда.
LiveБарчаси