Модрич афсонавий турк футболчисининг рекордини тортиб олди

Спорт 2349
image

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич Европа Чемпионлар лигасида янги рекорд ўрнатди.

Хорватиялик футболчи 37 ёшу 54 кунлигида Европа асосий футбол турнирининг гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Селтик"га (5:1) қарши ўйинда 11 метрлик нуқтадан гол урди. Шу тариқа, Лука ЕЧЛда пенальтини голга айлантирган энг кекса футболчига айланди. Бу ҳақда "Opta" нашри хабар берди.

Аввалги рекорд 36 ёшу 244 кунлигида 2021/2022 йилги  ЕЧЛ 1/8 финалида (1:2) "Челси" дарвозасига гол урган "Лилль" ҳужумчиси Бурак Йилмазга тегишли эди.

"Қироллик клуби" "F" гуруҳида 1-ўринни эгаллади. Карло Анчелотти шогирдлари 6 ўйинда 13 очко тўплашди. Шотландия клуби эса 2 очко жамғариб, еврокубокларни тарк этди.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 34
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×