Моҳигул Ҳамдамова Паралимпиада ўйинлари совриндорига айланди
Спорт
−
31 Август
6722Францияда бўлиб ўтаётган 2024 йилги Париж ёзги Паралимпиада ўйинларининг енгил атлетика баҳсларида Моҳигул Ҳамдамова F57 классида диск улоқтириш дастурида 32.75 метр билан шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Ушбу натижа билан Моҳигул Ҳамдамова ўйинларнинг бронза медалига сазовор бўлди. Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси жамғарган медаллар сони 8 тага етди: 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ядро улоқтириш бўйича F12 классида кечган баҳсларда ўзбекистонлик Элбек Султонов 16.45 метр қайд этишга эришганди. Бу билан Султонов Паралимпиаданинг олтин медалини қўлга киритиб, чемпионга айланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь