MMA тарихидаги энг яхши жангчи ким? Уайт жавоб берди

Спорт

image

UFC президенти Дана Уайт аралаш яккакурашлар (ММА) тарихида америкалик Жон Жонсни энг яхши жангчи ҳисоблайди. Бу ҳақда Уайт “Outta pocket with RGIII” YouTube каналига берган интервьюсида айтди.

“Менимча, Жонс жанговар спорт тарихидаги энг буюк жангчи. Жон Жонс, эҳтимол, сайёра бўйлаб сайр қилган энг зўр инсон. Мен севадиган Али, Тайсон ва бошқа кўплаб оғир вазнли спортчилар бор, аммо Жон Жонс ҳаммасида яхшироқ”, дейди Уайт.

Маълумот учун, америкалик жангчи 27 та ғалабадан иборат ажойиб рекордга эга, у жангларидан ўнтасида рақибларини нокаутга учратган. 37 ёшли спортчи битта жангда мағлубиятга учраган, у иштирокидаги яна битта тўқнашув ўтказилмаган, деб қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дана Уайт Жон Жонс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг