МИЗ иштирокчилари қанча вақт фойда солиғи тўламаслиги белгиланди

Local

image

Энди махсус иқтисодий зона иштирокчилари инвестиция миқдорига қараб 10 йилгача фойда солиғидан озод қилинади. Тегишли тартиб кеча, 12 июль куни Ўзбекистон Президенти имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун билан белгиланди.

Киритилган қўшимчалар билан махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз бериш муддатлари белгиланди. Унга кўра, имтиёз муддати инвестиция ҳажмига қараб:

•    3 млн АҚШ долларидан – 5 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 3 йил;
•    5 млн АҚШ долларидан – 15 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 5 йил;
•    15 млн АҚШ доллари ва ундан кўп инвестициялар учун –10 йил муддатга фойда солиғидан озод қилинади.

Мазкур муддатлар ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан ҳисобланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Tags

Rate Count

70

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends