Мисрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Жамият
−
18 Октябрь
1443Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммад Мисрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 18 октябрь Бахтиёр Саидов Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммадни қутлаб, ундан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олган.
“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг ўтган йили Қоҳирага амалга оширган расмий ташрифи истиқболли ҳамкорлик учун янги пойдевор қўйди. Фаол ва яқин муносабатлар кун тартибини бойитишда, шубҳасиз, элчихоналар муҳим ўрин тутади. Жаноб Элчига Ўзбекистонда самарали ва муваффақиятли фаолият юритишини тилаймиз”, дейилади вазир хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мисрнинг Ўзбекистондаги олдинги элчиси Амира Фаҳмий мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаган эди.