Миср элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаяпти

Жамият

image

Мисрнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Амира Фаҳмий мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаяпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Telegram-каналида хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 18 сентябрь куни дипломатик миссиясини якунлаётган Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси Амира Фаҳмий билан хайрлашув учрашуви ўтказилган.

“Сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлардаги сезиларли ижобий суръатни алоҳида таъкидлашдан мамнунмиз. Элчи хонимга давлатларимиз ўртасидаги алоқаларни бойитишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар  тилаймиз” дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлагани ҳақда хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миср элчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар