Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунламоқда
Жамият
−
17 Август
1738Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Сайидикром Ниёзхўжаев Остонадаги дипломатик миссиясини якунлаяпти. У Қозоғистон Бош вазири ўринбосари — Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу қабулида бўлди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
“Учрашув чоғида вазир икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли сўнгги йилларда Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига кўтарилганини алоҳида таъкидлади”, дейилади хабарда.
Қозоғистон Президентининг фармонига мувофиқ, вазир “амалга оширилган улкан ишлар ва элчининг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун” Сайидикром Ниёзхўжаевни олий давлат мукофоти — II даражали “Достиқ” ордени билан тақдирлади.
Маълумот учун, Ниёзхўжаев 1965 йилда туғилган бўлиб, 2018 йилнинг март ойида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси этиб тайинланган. Бунга қадар у Ўзбекистон Президенти администрацияси ва турли давлат органларида масъул лавозимларда, жумладан, давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган. Шунингдек, 2015−2018 йилларда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ҳам фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Қаҳрамон Шокиров икки ўлкадаги дипломатик миссиясини якунлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь