Мисрда икки поезд тўқнашди. Кўплаб қурбонлар бор (видео)
Олам
−
26 Март 2021
8634Бугун, 26 март куни Миср жанубидаги Сохаг провинциясида иккита йўловчи поезди тўқнашди. Бу ҳақда Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
“Поездларнинг тўқнашуви оқибатида 32 киши ҳалок бўлди, 66 киши жароҳат олди”, дейилади вазирлик баёнотида.
Сўнгги маълумотларга кўра, икки поезднинг тўқнашувига номаълум йўловчилардан бири поезд вагонидаги тормоз берувчи “стоп-кран”ни ишга тушириши сабаб бўлган. Олдинроқда ҳаракатланаётган поезд тўхтаб қолиши оқибатида ортдан келаётгани унга урилган.
Маълум қилинишича, Соғлиқни сақлаш вазири Хала Зайд вазиятни бошқариш учун Сохаг вилоятига аллақачон етиб борган.
LiveБарчаси