Мисрда икки поезд тўқнашди. Кўплаб қурбонлар бор (видео)

World

Reklama
0:00

Бугун, 26 март куни Миср жанубидаги Сохаг провинциясида иккита йўловчи поезди тўқнашди. Бу ҳақда Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

“Поездларнинг тўқнашуви оқибатида 32 киши ҳалок бўлди, 66 киши жароҳат олди”, дейилади вазирлик баёнотида.

Сўнгги маълумотларга кўра, икки поезднинг тўқнашувига номаълум йўловчилардан бири поезд вагонидаги тормоз берувчи “стоп-кран”ни ишга тушириши сабаб бўлган. Олдинроқда ҳаракатланаётган поезд тўхтаб қолиши оқибатида ортдан келаётгани унга урилган.

Маълум қилинишича, Соғлиқни сақлаш вазири Хала Зайд вазиятни бошқариш учун Сохаг вилоятига аллақачон етиб борган.


Tags

Rate Count

139

Rating

3

Rate this article

Share with your friends