Миср Президенти учинчи муддатга сайланиш учун ўз номзодини қўяди

Олам

image

Миср етакчиси Абдулфаттоҳ ас-Сиси учинчи марта президентликка номзодини қўяди. Бу ҳақда у Қоҳиранинг шарқида қурилган янги маъмурий пойтахтда ўтказилган уч кунлик “Ватан тарихи” анжуманида маълум қилди.

Сиси сайловда яна ўз номзодини қўйишга қарор қилганини айтиб, Миср халқини шу йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида фаол иштирок этишга чақирган.

Халқни бу сайловларни ҳақиқий сиёсий плюрализмнинг бошланишига айлантиришга ундаган Сиси, мисрликларнинг сайловга бориш орқали дунёга ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалашига эътибор қаратган.

Миср Миллий сайлов кенгаши раиси Валид Ҳасан Ҳамзанинг маълум қилишича, 2023 йилнинг 1-3 декабрь кунлари хорижда, 10-12 декабрь кунлари эса мамлакат ичида президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Янги 6 йиллик президентлик муддатига номзод кўрсатиш учун аризалар 5-14 октябрь кунлари қабул қилинади. Агар сайловлар иккинчи турга ўтса, 2024 йилнинг 5-7 январь кунлари хорижда,  8-10 январь кунлари эса мамлакат ичида президентлик сайловлари давом этади.   

Маълумот учун, Абдулфаттоҳ ас-Сиси 2014 йилги президентлик сайловларидан кейин лавозимга келган. У 2018 йил март ойида бўлиб ўтган сайловларда 92 фоиз овоз билан қайта сайланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Миср президентлик сайлови Абдулфаттоҳ ас-Сиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг