Мишустин Ўзбекистонни АЭС қуришни тезлаштиришга чақирди

Жамият

image

Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонда Атом элекр станцияси қурилиши лойиҳасини тезлаштириш керак, деб ҳисоблайди. У бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисида айтиб ўтган.

“Биз атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни муҳим деб биламиз. Йирик лойиҳа Россия томонидан лойиҳалаштирилган атом электр станциясини биргаликда қуришдан иборат. Эришилган келишувларни амалга оширишни тезлаштириш зарур”, дейди Россия ҳукумати раҳбари.

Мишустиннинг айтишича, ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Россия биринчи ўринга чиққан. 

2022 йилнинг 10 ойи давомида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми  30,5 фоизга ўсиб, 7 миллиард долларга яқинлашган. Россиянинг энергетика соҳасига киритган сармояларининг умумий ҳажми 12 млрд долларни ташкил қилади.

Аввалроқ Россия Бош вазири Самарқандга етиб келгани ва уни Ўзбекистон Бош вазри Абдулла Арипов кутиб олгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Михаил Мишустин

Баҳолаганлар

408

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг