Мишустин Самарқандда яна Ғарбни қоралаб, Ўзбекистонни ЕОИИга даъват қилди

Жамият

image

Ғарбнинг хатти-ҳаракатлари жаҳон валюталарига бўлган ишончни ва мулк дахлсизлиги ҳақидаги тушунчани сусайтирди. Бундай шароитда қийинчиликларни биргаликда ҳал қилиш керак. Бу ҳақда Россия Бош вазири Михаил Мишустин бугун, 2 декабрь куни Россия-Ўзбекистон бизнес-форумида сўзлаган нутқида маълум қилди. 

“Коронавирус пандемиясидан аввал зарар кўрган кўплаб савдо, ишлаб чиқариш ва логистика алоқалари янги муаммоларга дуч келмоқда. Бундан ташқари, Ғарб давлатларининг хатти-ҳаракатлари туфайли ишбилармонлик учун ишчанлик обрўси, мулк дахлсизлиги, шартномаларни бажариш мажбурияти ва жаҳон валюталарига бўлган ишонч каби асосий тушунчаларга путур етди”, дейди Россия ҳукумати раҳбари. 

Мишустинга кўра, Бундай вазиятда мавжуд ва келажакдаги муаммоларга фақат биргаликда ҳаракат қилиш орқали самарали курашиш мумкин. 

У “Жаҳон иқтисодиёти ва глобал бозорлар нотинч ҳолатда” эканини таъкидлади ҳамда Россия Президенти Владимир Путиннинг дунё фундаментал характерга эга бўлган ўзгаришлар даврига киргани ҳақидаги сўзларини эслади. 

Мишустин Россия Федерацияси келгусида ҳамкорликда иш олиб бориш учун Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан алоқаларини чуқурлаштириш зарур деб билишини таъкидлади. 

Унинг сўзларига кўра, бу бевосита ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга кучли туртки беради.  

“Кейинги ҳамкорликда ишлаш учун биз Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан алоқаларини чуқурлаштириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Бозор сиғими, саноат ва қишлоқ хўжалиги салоҳияти, иқтисодиётларнинг ўзаро боғлиқлиги жиҳатидан Иттифоқ етакчи минтақавий интеграция бирлашмаларидан биридир. Унда 190 миллионга яқин истеъмолчи бор”, дейди Мишустин. 

Россия Бош вазири Ўзбекистонга кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисидаги қарор республика учун иқтисодий ўсишнинг янада юксалиши учун янги уфқларни очганини таъкидлади. 

“ЕОИИга тўлақонли аъзолик ўзаро ҳамкорликнинг янги соҳаларида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга кучли туртки беради”, дейди у. 

Шунингдек, у икки давлат раҳбарлари товар айирбошлаш ҳажмини ўн миллиард долларга етказиш вазифасини қўйганига тўхталди.  

“Ишонаманки, бизнес ғоялар, ўзаро манфаатли битимлар ва лойиҳалар ана шундай улуғвор мақсадга эришишда ёрдам беради. Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ишбилармон доиралар ташаббусларини максимал даражада қўллаб-қувватлайди”, дейди Мишустин.


Мақола муаллифи

Теглар

Михаил Мишустин

Баҳолаганлар

389

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг