Мирзо Улуғбек туманида ҳам аҳоли совуқда иссиқлик таъминотисиз қолди
Жамият
−
23 Ноябрь 2020
4621Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги ТТЗ-2 мавзесидаги қозонхонада авария ҳолати юзага келди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Авария сабаб қуйида келтирилган манзилларда вақтинча иссиқлик таъминоти узилади.
ТТЗ-2 мавзеси:
• Кўп қаватли - 1, 2, 7, 8 ва 9 уйлар;
• 5-ётоқхона.
Зиёли кўчаси:
• Кўп қаватли - 1, 3, 5 уйлар,
Буюк Ипак йўли кўчаси:
• Кўп қаватли - 469, 471, 473, 475, 477 ва 479 уйлар;
• 504 сонли Мактабгача таълим ташкилоти;
• 248 – сонли мактаб;
• 6 – сонли Оилавий поликлиника.
Қайд этилишича, аварияни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар иш олиб боришмоқда, бугун соат 16:00да иссиқлик таъминоти аҳолига етказилади.
Аввалроқ, қиш фасли расман кириб келмасидан пойтахтнинг Олмазор, Чилонзор ва Учтепа туманларида магистрал иссиқлик таъминотида авария юз бергани сабабли аҳолининг бир қисми таъминотдан узилгани ҳақида хабар берган эдик.