Тошкентнинг яна бир тумани аҳолиси совуқда иссиқлик таъминотисиз қолди

Жамият

image

Тошкентнинг Чилонзор туманида авария сабаб, 110 та уй иссиқлик таъминотидан узилиб қолди. Бу ҳақда “Тошиссиққуввати” ДУК бош муҳандиси Азиз Каримбеков ижтимоий тармоқда маълум қилди.

Чилонзор тумани Заргарлик кўчасидаги магистрал иссиқлик тармоғида юз берган авария сабаб қуйидаги ҳудудларда жойлашган 110 та уй таъминотдан узилган:

•    Гулистон массиви
•    Қизилшарқ массиви
•    Алгоритм массиви
•    18, 19 ва 20-кварталлар

Қайд этилишича, ҳозирда иссиқлик таъминотини тиклаш учун чоралар кўриляпти.

Аввалроқ, Олмазор туманида юз берган авария сабаб аҳоли зич жойлашган кўчаларда иссиқлик таъминоти тўхтатиб қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

иссиқлик таъминоти

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг