Тошкентнинг қатор ҳудудларида иссиқлик таъминоти вақтинча ўчирилди
Жамият 20 Ноябрь 2020 10:31
4796
Бугун, 20 ноябрь куни Тошкентнинг аҳоли зич яшовчи бир қанча кўчларида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Олмазор тумани Шимолий Олмазор кўчасидан ўтган иссиқлик тармоқлари қувурида авария юзага келган. Шу сабабли қуйидаги манзилларда жойлашган барча аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига вақтинча иссиқлик энергияси етказиб бериши тўхтатилди.
“Айни пайтда иссиқлик тармоғидаги аварияни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу манзилга зарур техника ва ишчи-мутахассислар жалб этилган”, дейилади хабарда.