Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи якунланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида давлат раҳбари Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан музокара ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида ўтган "Марказий Осиё – Россия" форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Ўзбекистон етакчиси сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва кўп томонлама шериклик натижадорлигини оширишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.

Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Душанбе халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев МДҲ Тожикистон Душанбе Марказий Осиё – Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг