Мирзиёева АҚШдаги Метрополитен музейида бўлди (видео+фото)

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Администрацияси шўба мудири Саида Мирзиёева Америка Қўшма Штатларига ташрифи давомида Метрополитен музейи вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда у Telegram’даги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, у АҚШдаги Метрополитен музейининг ислом санъати куратори Навина Ҳайдар ва кўргазмалар бўйича директор ўринбосари Куинси Хоутон билан кўришган.

“Дунёдаги энг нуфузли музейлардан бири Ўзбекистон делегациясини қабул қилди. Учрашувда Метрополитен санъат музейи ходимларининг 2024 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган IV Бутунжаҳон ижодий иқтисодиёт конференциясида иштирок этиш имкониятларини муҳокама қилдик. Мен учун институтлар ўртасидаги мулоқот жуда муҳим. Бу мутахассисларнинг ички ривожланиши ва маданий алмашинувига туртки беради”, деган Саида Мирзиёева.

Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистондаги музейлар мутахассисларининг стипендия дастурида иштирок этиши ва Метрополитен музейида малака ошириш масаласи ҳам кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 март куни Саида Мирзиёева Нью-Йоркда ўзбек диаспораси вакиллари билан учрашганди. Нью-Йорк мэри Эрик Адамс қатнашган учрашувда Мирзиёева бошчилигида АҚШдаги ўзбекистонликлар учун Наврўз муносабати билан байрам дастурхони ёзилган. Бундан ташқари, 23 март куни Мирзиёева БМТнинг бош қароргоҳида Сув масалаларига бағишланган конференциянинг юқори даражадаги ялпи мажлисида нутқ сўзлаган эди. Шундан сўнг у Оқ уйда АҚШ раҳбари администрациясининг гендер сиёсати бўйича Кенгаши директори Женнифер Кляйн ва Жо Байденнинг ёрдамчиси билан учрашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Саида Мирзиёева Метрополитен музейи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг