Мирзиёев ва Тўқаев икки олийгоҳни очиб берди

Жамият

image

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари “Сиань - Хорғос - Олмаота - Сариёғоч - Тошкент” йўналиши бўйича биринчи юк поездининг етиб келишига бағишланган маросимда иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, икки томонлама музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Олмаота шаҳрида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Чирчиқ шаҳрида М.Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетининг филиалларини тантанали равишда очди.

Ўзбек ва қозоқ олийгоҳлари филиалларининг ўзаро очилиши икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг жадал ривожланаётганидан яна бир далолат бўлди. Мазкур таълим муассасаларида талаб юқори бўлган техник йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрланади.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари “Сиань - Хорғос - Олмаота - Сариёғоч - Тошкент” йўналиши бўйича биринчи юк поездининг етиб келишига бағишланган маросимда ҳам иштирок этди. Юк поезди Сиань шаҳридаги Қозоғистон-Хитой терминалидан “Хорғос” қуруқ портига йўл олди. У ерда контейнерлар қайта ортилди ва Қозоғистон темир йўллари бўйлаб “Сариёғоч” станцияси орқали сўнгги манзилга – “Тошкент” станциясига жўнатилди.

Ушбу йўналиш юк ташиш вақтини қисқартириб, савдо ҳажмини оширишга кучли туртки беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонга давлат ташрифи дастури доирасида Остона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон Республикасининг “Олтин Қирон” (“Олтин бургут”) ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтганди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг