Каримов ва Мирзиёевни ҳақорат қилган блогер қамалди

Жамият

image

Хоразмда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ва амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган шахс уч йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси – “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

Хазорасп туманининг Бўстон қишлоғида яшовчи блогер Собиржон Бобониёзов Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳамда амалдаги Президент Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилишда айбланган.

Жиноят иши материалларига кўра, 31 яшар блогер Telegram ижтимоий тармоғидаги “Блогерлар бирлашмаси” номли гуруҳга аъзо бўлиб, мазкур гуруҳда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳамда амалдаги Президент Шавкат Мирзиёевни ҳақоратловчи ва фаолиятини обрўсизлантирувчи мазмунда тўғридан тўғри видео материаллар эълон қилган.

"Ўтган йилнинг 21 апрелидаги суд-лингивистик экспертиза хулосаларига кўра, мазкур материаллар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 158-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Президентига суиқасд қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликни ифодалайди.

Айблов хулосасига кўра, блогер мазкур жиноятларни оғирлаштирувчи, яъни маст ҳолатда такроран содир этган", дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.

3 февраль куни жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти Хазорасп тумани суди томонидан блоггер Собиржон Бобониёзов 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У жазони манзил колонияда ўтайди.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 158-моддаси 3-қисмига шу йил баҳорида киритилган сўнгги ўзгартиришга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда уни ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримова

Баҳолаганлар

1167

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made