Мирзиёев ўзбекистонликларни табриклади

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

“Конституциямиз мамлакатимизда миллий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни сақлаш, ислоҳотларимизнинг ортга қайтмас тус олишини таъминлашда доимо ишончли кафолат бўлиб келган ва бундан буён ҳам шундай бўлиб қолади. 

Шу маънода, халқимизнинг ҳуқуқий тафаккури, хоҳиш-иродасининг ёрқин тимсоли ва амалий ифодаси бўлган Асосий Қонунимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди”, деган Мирзиёев.

Президент, шунингдек сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти 2 карра ўсгани, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад 3 минг долларга етгани, камбағаллик даражаси 23 фоиздан 11 фоизга тушгани, мактабгача таълимда қамров 74 фоиздан, олий таълимда эса 39 фоиздан ошганини ҳам айтиб, буни “тарихий натижа” деб атади.

Қолаверса, у янгиланган конституцияда фуқароларнинг экология соҳасидаги ҳуқуқлари конституциявий даражада белгиланиб, давлатнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлашга қаратилган мажбуриятлари алоҳида мустаҳкамлаб қўйилганини ҳам айтиб ўтган. 

“Сиз, азиз юртдошларимни Конституция куни билан яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Ватанимизнинг обрў-эътибори, шону шуҳрати зиёда бўлсин!

Барча ютуқ ва ғалабаларимизнинг ижодкори бўлган халқимиз омон бўлсин!” деган Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев Конституция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг