Мирзиёев яна Туркманистонга кетди

Жамият

image

Бугун, 22 август куни тонгда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари “Аваза” миллий туризм зонасида бўлиб ўтадиган “Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон” форматидаги саммит тадбирларида иштирок этади.

Ўзбекистон етакчиси саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Шавкат Мирзиёев Туркманистонга бориши хабар қилинган эди.

Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 5 август куни ҳам “Аваза”да Шавкат Мирзиёев, Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Бош вазири Али Асадовнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтганди. Унда ўзаро манфаатли минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг