Мирзиёев эртага Туркманистонга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан эртага, 22 август куни “Озарбайжон - Туркманистон - Ўзбекистон” форматидаги уч томонлама саммитда иштирок этиш учун амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Билдирилишича, “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган тадбир кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон раҳбари саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, 5 август куни ҳам “Аваза”да Шавкат Мирзиёев, Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Бош вазири Али Асадовнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг