Мирзиёев таътилга чиқди. Давлатга ким вақтинча бош бўлади?

Бу қизиқ

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Барчада бирдек қизиқиш уйғотадиган бир жиҳат бор: Ўзбекистон Президенти таътилдалигида давлат ишларига ким бош бўлади? Мамлакат қонунчилигида бу борада нималар дейилган?

Аввало шуни таъкидлаш керакки, “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига биноан, Президентга муддати 36 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади.

Конституциянинг Ўзбекистон Республикасининг Президенти тўғрисидаги XIX бобида давлат раҳбарининг таътили ҳақида бирор банд келтирилмаган.

Бобдаги 96-моддада Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг (ҳозирда Танзила Норбоева) зиммасига юклатилиши белгиланган, холос.

Шу ўринда қайд этиш керакки, бу Шавкат Мирзиёевнинг давлат раҳбари сифатида иккинчи бор таътилга чиқиши. У 2019 йил август ойида ҳам таътил олганди. Ўшанда бу Шавкат Мирзиёевнинг Бош вазирлик ва Президентликдаги илк таътили экани таъкидланган. Яъни, Шавкат Мирзиёев 17 йил ичида – 14 йил Ҳукумат раҳбари ва 3 йил давлат раҳбари сифатида бирор марта таътилга чиқмаган.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 2003 йил 13 декабрдан 2016 йил 14 декабргача Бош вазир сифатида фаолият юритган. 2016 йилда ўтказилган сайловлар натижасига кўра, Ўзбекистон Президенти бўлди. Шавкат Мирзиёев Бош вазир бўлишдан аввал Самарқанд ва Жиззах вилоятларига ҳокимлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

7237

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг