Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент 2019 йилнинг 5 августидан эътиборан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди.