Мирзиёев сирдарёликларнинг ҳолидан хабар олгани кетяпти
−
14 March 2024 18032 1 minute
Бугун, 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюриб, аҳолининг яшаш шароитлари билан танишади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Тумандаги маҳаллалардан бирида давлатимиз раҳбари раислигида томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги бор Сирдарё вилоятига 2023 йилнинг апрель ойида ташриф буюрган эди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November