Мирзиёев Самарқандга боради
Жамият
−
16 Октябрь 2023
10707Бугун, 16 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Билдирилишича, Шавкат Мирзиёев БМТ тизимидаги ушбу етакчи тузилманинг бош саммити очилишида нутқ сўзлайди.
Ташриф дастури доирасида Мирзиёевнинг UNWTO бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашиши ҳамда туризм кўргазмаси билан танишиши ҳам режалаштирилган.
Маълумот учун, Ушбу сессия 16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТ оиласига кирувчи ташкилотнинг энг муҳим тадбири ҳисобланган ва икки йилда бир марта ўтказиладиган Бош ассамблеяга мезбонлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарларининг саммитида иштирок этганди.
LiveБарчаси