Мирзиёев Рустам Миннихоновни қабул қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 23 март куни Татаристон Президенти Рустам Миннихонов бошчилигидаги Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, мулоқотда Ўзбекистон ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган. 

Илгари эришилган келишувларга мувофиқ икки мамлакат етакчи корхоналари ўртасида шериклик алоқалари ва кооперация ривожланаётганининг илк муҳим натижалари мамнуният билан қайд этилган. 

“Ўзаро савдо ҳажми ортиб, номенклатураси сифатли кенгаймоқда, қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бугун Тошкент вилоятида янги “Чирчиқ” технологик парки қўшма лойиҳасига старт берилди.

Гуманитар йўналишда, шу жумладан таълим ва маданият соҳаларида муҳим дастурлар амалга оширилмоқда”, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, саноат кооперацияси, ахборот технологиялари, транспорт ва логистика, фармацевтика ва туризм соҳаларида лойиҳаларни янада илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган. 

Якунда турли даражалардаги фаол мулоқотларни ва “йўл харитаси” асосида биргаликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рустам Миннихонов

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг