Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бошланди

Жамият 7734
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда. 

“Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли Кучларимиз ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолияти самарадорлигини таҳлилий кўриб чиқиш ва келгусидаги долзарб вазифаларни белгилаб олиш яхши анъанага айланган.  

Ушбу мажлис улуғ сана – Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг шонли 30 йиллиги арафасида ўтказилмоқда”,  деган Президент Мирзиёев. 

Давлат раҳбари йиғилганларни, Қуролли Кучлар сафларида хизмат қилаётган барча ҳарбийлар ва соҳа фахрийларини байрам билан самимий табриклаган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 380
Рейтинг: 3
t
×