Мирзиёев Раҳмонга таъзия билдирди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг синглиси – 64 ёшли Қурбонбий Раҳмонова вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмонга унинг синглиси Қурбонбиби Раҳмонова вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Маҳаллий ОАВнинг мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб маълум қилишича, Раҳмонова коронавирус инфекциясига чалиниб, Тожикистон пойтахти Душанбедаги 5-сонли клиник шифохонада даволанаётган бўлган.

Хабарларга кўра, бугун, 21 июль куни Раҳмонова ўзининг туғилиб ўсган жойи Тожикистон жанубидаги Данғара туманида дафн этилади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 июль куни Имомали Раҳмоннинг қайнонаси Ўзбекбий Асадуллоева ҳам коронавирусдан вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

368

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг