Имомали Раҳмоннинг синглиси коронавирусдан вафот этди
Олам
−
21 Июль 2021 12319 1 дақиқа
Кеча, 20 июль куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг синглиси, 64 ёшли Қурбонбий Раҳмонова вафот этди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Маҳаллий ОАВнинг мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб маълум қилишича, Раҳмонова коронавирус инфекциясига чалиниб, Тожикистон пойтахти Душанбедаги 5-сонли клиник шифохонада даволанаётган бўлган.
Хабарларга кўра, бугун, 21 июль куни Раҳмонова ўзининг туғилиб ўсган жойи Тожикистон жанубидаги Данғара туманида дафн этилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 июль куни Имомали Раҳмоннинг қайнонаси Ўзбекбий Асадуллоева ҳам коронавирусдан вафот этган эди.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель